O'zbek Ўзбекча
«Рома»нинг Европа Лигасини тарк этиши «Лацио»ни ЕЧЛга олиб чиқди
Жума, 07 Август
6491

«Лацио» расман 2020/21 йилги Чемпионлар Лигасида қатнашадиган бўлди.

Бунга «Рома»нинг Европа Лигаси 1/8 финалида «Севилья»дан (0:2) мағлубиятга учраши ва турнирни тарк этиши сабаб бўлди.

«Лацио» якунланган мавсумда А Серияда 4-ўринни эгаллаган, аммо ҳозиргача Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритмаган эди.

УЕФА Чемпионлар Лигасида бир мамлакатдан 5тагача клуб қатнашишига рухсат берган. Агар чемпионатда 5-ўринни эгаллаган «Рома» Европа Лигасида ва 7-ўринни қўлга киритган «Наполи» Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлса, «Лацио» ЕЧЛдан четда қоларди.

Ўхшаш янгиликлар