O'zbek Ўзбекча
«Навбаҳор»ни тарк этган Амирбек Жўрабоев Тожикистон чемпиони билан шартнома тузди
Жума, 07 Август
2094

«Навбаҳор» клуби сафини тарк этган тожикистонлик легионер Амирбек Жўрабоев Тожикистонга қайтди.

Яримҳимоячи Душанбенинг «Истиқлол» клуби сафига бориб қўшилган. Клуб расмий сайтининг ёзишича, Жўрабоев Тожикистоннинг амалдаги чемпиони билан 1 йиллик шартнома имзо чеккан. 

Маълумот учун, Амирбек Жўрабоев 2016-2019 йиллар давомида «Истиқлол» сафида тўп суриб, клуби билан ички турнирларда ғолиб чиққан ва 2017 йилда ОФК Кубоги финалида тўп сурган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар