O'zbek Ўзбекча
Лопетеги «Севилья»нинг ўйини асосан қайси футболчига боғлиқлигини айтди
Жума, 07 Август
6123

«Севилья» бош мураббийи Хулен Лопетеги Европа Лигаси 1/8 финалида доирасида «Рома» (2:0) устидан қозонилган ғалабада яримҳимоячи Эвер Банеганинг ўрни катта бўлганини таъкидлади. 

Маълумот учун, аргентиналик яримҳимоячи жамоасининг голларидан бирига ассистентлик қилди.

«Агар у яхши ўйнаса, бутун жамоа ҳам шундай ўйнайди. Ёки аксинча.

У ҳозир юқори даражада ҳаракат қилмоқда. У – чинакам жангчи. Аммо бугун барча аъло даражада ҳаракат қилди», – деб Лопетегининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

«Севилья» 1/4 финалда 11 август куни «Вулверҳэмптон» билан баҳс олиб боради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар