O'zbek Ўзбекча
Россия чемпионатида коронавирус туфайли ўйинлар қолдирилмайдиган бўлди
Пайшанба, 06 Август
2397

Янги мавсумдан бошлаб, Россия Премьер-Лигаси клублари футболчиларида коронавирус аниқланса, ўйинлар қолдирилмайдиган бўлди.

Бу ҳақда мусобақаларни ўтказиш бўйича директор Евгений Савин гапириб берди.

«Бу масалани клублар ва РФИ билан муҳокама қилдик. Мавсум тугади, аммо коронавирус йўқолмади. Бироқ, кўпчилик клублар ўйинларнинг қолдирилишига қарши овоз беришди.

Агар бундай ҳолатларда клублар майдонга тушолмаса, уларга техник мағлубият ёзилади. Аммо 2та техник мағлубият учун ҳеч ким мусобақадан четлатилмайди. Бу ҳамма учун ягона бўлган қоида», – деб Савин сўзларини келтирмоқда Sport24.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар