O'zbek Ўзбекча
Алишер Усмоновга тегишли «ИКС Холдинг» ЦСКА клуби бош ҳомийсига айланди
Душанба, 03 Август
998

Россиянинг кўп тармоқли IT-гуруҳи «ИКС Холдинг» Москванинг ЦСКА клуби бош ҳомийсига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган. 

Россиядаги 30дан ортиқ компанияларни бирлаштирувчи «ИКС Холдинг» билан «армиячилар» ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланган. 

Ушбу холдингнинг логотиплари ЦСКА жамоасининг янги мавсумдаги либоси олд қисмидан ўрин олади, шунингдек «ВЭБ Арена»нинг энг марказий қисмлари ҳамда клубнинг барча ижтимоий тармоқ ва расмий баннерлардан жой олади.

«ИКС Холдинг» – Россиянинг технологиялар бозоридаги етакчиси саналади. Россия футболидаги топ-клуб саналмиш ЦСКА учун бундай ҳомий билан ҳамкорлик қилиш ҳар тарафлама фойдали бўлади. Келишувимиз икки йиллик бўлса-да, дўстлигимиз узоқ давом этишига ишонаман. Ҳозирги қийин вазиятдаги қўллаб-қувватлаш учун холдинг акциядорлари ва раҳбариятидан миннатдормиз», - дейди ЦСКА президенти Евгений Гинер.

Маълумот учун, «ИКС Холдинг» россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли саналади.

Ўхшаш янгиликлар