O'zbek Ўзбекча
Ўзил Англия кубоги финали олдидан Туркияга жўнаб кетди
Шанба, 01 Август
6121

Англия кубоги финали доирасидаги «Арсенал» - «Челси» учрашуви олдидан «канонирлар» яримҳимоячиси Месут Ўзил Лондондан жўнаб кетди.

Goal нашрининг ёзишича, германиялик футболчи клуб рухсати билан Туркияга жўнаб кетган. Шошилинч сафарнинг сабаби маълум қилинмаган.

Айтилишича, Месут финалда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатидан жой олмагач клуб қароргоҳини тарк этган.

Маълумот учун, аввалроқ, Ўзилга Туркиянинг «Фенербахче» клуби қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг Лондон клуби билан яна бир йиллик шартномаси қолган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар