O'zbek Ўзбекча
Пирло: «АПЛ ва А Серия клубларидан таклифлар бўлди, аммо «Ювентус» – старт учун энг яхши жой»
Шанба, 01 Август
1926

«Ювентус» U23 бош мураббийи этиб тайинланган Андреа Пирло мураббийлик фаолиятини айнан Турин клубида бошлагани сабабини айтди.

«Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимдан ғурурланаман. Умид қиламанки, футболчи сифатида бошдан кечирган туйғуларимни ҳис қиламан. 

Бошлаш учун кутиб бўлмайди. Футболчилик фаолиятимни тугатганимдан сўнг ўтган йиллар менга ушбу йўлда давом этиш истагини тушунишга имкон берди. «Ювентус»га қайтганимдан жуда хурсандман.

Бу ерга «Милан»даги 10 йиллик фаолиятимдан сўнг келдим ва мени шу оилага қабул қилишди. Туриндаги одамлар ва фурболчилар билан яхши тил топишишга муваффақ бўлдим. Туриндан кетганимдан сўнг ҳам, барибир барча билан алоқада эдим. «Милан»да бошқа тарих, у ерда мен билан ишлаганлардан ҳеч ким қолмади.

Менга А Серия ва АПЛ клубларидан таклифлар тушди, аммо «Ювентус» – бошлаш учун энг яхши жой», – деб Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар