O'zbek Ўзбекча
Лэмпард: «Кубок «Арсенал»га муҳимроқ эканлиги ҳақида ўйламаймиз. Ғалаба қозонмоқчимиз»
Шанба, 01 Август
4205

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия Кубоги финалидан ўрин олган «Арсенал»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Финал «Арсенал» учун оддий ўйиндан кўра юқори аҳамиятга эга эканлигини эшитдим. Бу гаплар мени хавотирга солмоқда. Бу – «Челси» учун ҳам жиддий баҳс.

Премьер-лигани кучли тўртликда якунлаш орқали нимадирга эришдик, деб ўйлайман. Бундан мамнунмиз, аммо у воқеа аллақачон ўтмишда қолди. «Челси» бўлажак ўйин «Арсенал» учун қанчалик муҳимлиги ҳақида ўйламайди. Ғалаба қозонишни истаймиз.

Мураббийликда учралган мағлубият футболчиликдаги мағлубиятдан кўра оғирроқ бўлади, чунки жавобгарлик юқорироқ. Аммо ғалаба ҳисси янада ёқимли», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради BBC.

Маълумот учун, «Челси» АПЛда 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигасига чиқди. «Арсенал» эса 8-поғонадан жой олди ва кубок финалидаги ғалабагина «тўпчилар»га Европа Лигаси йўлланмасини беради.

Финал бугун, 1 август куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар