O'zbek Ўзбекча
Гвардиола: «Реал» Чемпионлар Лигасида қандай ўйнашни билади»
Шанба, 01 Август
5845

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи ўйинда яхши натижага эришдик. Агар «Ман Сити» ушбу натижага қараса, олдинга боришимиз қийин бўлади.  Устунлигимиз ҳақида кўп ўйлашнинг ҳожати йўқ. Бунинг афзаллигини биламиз. 

«Реал», «Бавария» ва «Барселона» каби жамоалар вазиятни ўзгартиришни билишади. «Реал» Чемпионлар Лигасига ўрганиб қолган ва бу турнирда қандай ўйнашни билади», – деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради АS.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» – «Реал» баҳси 7 август куни бўлиб ўтади. Мадриддаги ўйинда «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида зафар қучишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар