O'zbek Ўзбекча
Чиро Иммобиле «Олтин бутса»ни қўлга киритишга яқин
Шанба, 01 Август
5885

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле 2019/20 мавсумининг Европадаги энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса»ни қўлга киритишга яқин.

30 ёшли ҳужумчи Италия чемпионати доирасида 35та гол урди. 

31та гол урган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду назарий жиҳатдан унга етиб олиши мумкин эди. Чунки, дам олиш кунлари А Сериянинг якуний, 38-тур ўйинлари ўтказилиши лозим эди. Аммо мудатидан олдин чемпионликни қўлга киритган «Ювентус» Роналдуни «Рома»га қарши ўйин қайдномасига киритмади. 

Натижада, Иммобиле фаолиятида илк маротаба нуфузли совринни қўлга киритишга яқин турибди. «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски 34та гол билан иккинчи, Криштиану Роналду 31та гол билан учинчи бўлди.

«Олтин бутса» соврини 1968 йилдан бери Европа чемпионатларида энг кўп гол урган футболчиларга топширилмоқда. Уни энг кўп қўлга киритган футболчи «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобланади – 6 марта (2010, 2012, 2013, 2017, 2018, 2019). Португалиялик тўпурар Криштиану Роналду ҳисобида 4та соврин бор (2008, 2011, 2014, 2015).

Тавсия қиламиз: France Football 1992 йили «Олтин бутса»ни бекор қилган – бир қаллоблик тарихи

Теглар

Ўхшаш янгиликлар