O'zbek Ўзбекча
Артета: «Обамеянг Англия кубоги финалидан кейин «Арсенал»ни тарк этмайди» 
Шанба, 01 Август
2443

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянгнинг «Челси»га қарши Англия кубоги финалидан кейин клубни тарк этиши ҳақидаги гапларни рад этди. 

«Обамеянг Англия кубоги финалидан кейин жамоамизни тарк этади, деб ўйламайман. Унинг «Арсенал» билан яна бир йиллик шартномаси борлигини унутиб қўйишмоқда. Биз уни ўз сафимизда олиб қолиб, узоқ йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирганмиз. У ҳозир қаерда тўп сураётганлигинидан фахрланади деб ўйлайман», - дея Артетанинг сўзларини келтирмоқда Goal нашри.

Обамеянгнинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июнь ойига қадар имзоланган. Габонлик форвард жорий мавсумда клуби сафида жами 43 ўйинда 27та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» — «Челси» ўртасидаги Англия кубоги финали бугун, 1 август куни соат 21:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар