O'zbek Ўзбекча
Аргентинанинг собиқ ҳужумчиси: «Ди Стефано, Пеле, Марадона, Кройфни кўрганман. Аммо Месси – энг зўри»
Шанба, 01 Август
3995

Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Умберто Маскио ҳамюрти, «Барселона» форварди Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен Ди Стефано, Пеле, Марадона, Кройфни кўрдим. Уларнинг ҳаммасини кўрдим. Аммо Месси – энг зўри. Мен уларнинг баъзиларига қарши ўйнаганман, аммо қайтараман: Месси – энг яхшиси.

Улар ўз даврларида ажойиб футболчилар бўлишган, аммо бугунги ўйин суръати бошқача. Шунчаки Мессининг урган голларига қаранг.
 
Лео майдонда жуда кўп югурмайди, лекин тўп унга керак бўлганида оёғига ёпишиб қолгандек туюлади. Жуда тезкор футболчиларни кўрдим, аммо улар тўп билан ҳаракатланганда секинлашишади. Лео эса бошқача, у буни ажойиб тарзда амалга оширади», – дея Маскионинг сўзларини келтиради Clarin.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар