O'zbek Ўзбекча
Румменигге: «Алаба мен учун Беккенбауэр кабидир»
Жума, 31 Июль
1684

«Бавария» клубининг бошқарув раиси Карл-Ҳайнц Румменигге ҳимоячи Давид Алабанинг ўтган мавсумдаги фаолиятини юқори баҳолади ва унинг келажаги ҳақида гапирди.

«Биринчи ўринда айтишим керакки, Давид ажойиб мавсум ўтказди. Унинг марказий ҳимоя чизиғига ўтиши зарур чора эди – бир нечта футболчилар жароҳат олишганди. Бизда узоқ вақт ҳимояда ҳамма шерикларини бошқарадиган етакчи йўқ эди. Ва Алаба буни бажарди. У биз учун жуда муҳим ва буни муҳокама қилиш ҳам шарт эмас.

Аминманки, у билан келишамиз ва Давид фаолиятини шу ерда якунлайди. Мен ҳар доим унинг Франц Беккенбауэрга ўхшашини айтганман. У – бундай даражада ўйнаган биринчи футболчи», – деб Руммениггенинг сўзларини келтиради Sky Germany.

Маълумот учун, 28 ёшли австрияликнинг мюнхенликлар билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ унинг хизматларига «Барселона»,  «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» қизиқаётганлиги ҳақида айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар