O'zbek Ўзбекча
«Наполи» «Лилль» тўпурарини сотиб олди
Жума, 31 Июль
3829

«Лилль» ҳужумчиси Виктор Осимҳен «Наполи»га ўтди. Бу ҳақда Италия клуби расмий сайти хабар берди.

«Наполи» келишув тафсилотларини ошкор қилмади.

Тахминларга кўра, 21 ёшли нигериялик 2025 йилгача мўлжалланган шартнома тузган. Унинг йиллик маоши 4,5 млн евродан иборат.

Италия нашрларининг хабар қилишича, «Лилль» Осимҳен учун 50 млн евро олган. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 60 млнга етиши мумкин. 

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, бонуслар қиймати «Наполи»нинг Чемпионлар Лигасида қанчалик муваффақиятли иштирокига боғлиқ.

L'Equipe эса футболчи Неаполь клуби учун умумий ҳисобда 81,3 млн еврога тушишини маълум қилган. 

Осимҳен ўтган мавсумда Лига 1да 27та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва жамоасининг тўпурари бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар