O'zbek Ўзбекча
«Боруссия» Д Санчо ўрнига муносиб номзод топиб қўйди
Жума, 31 Июль
11456

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчо жамоани тарк этиши мумкин.

20 ёшли инглизга «Манчестер Юнайтед» даъвогарлик қилмоқда.

«Боруссия» кетиши эҳтимоли бўлган Санчо ўрнига «Лион» вингер Мемфис Депайни кўз остига олиб қўйган.

26 ёшли нидерландиялик футболчининг француз клуби билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Унинг трансфер баҳоси 44 млн еврони ташкил этади.

Депай ўтган мавсумда Лига 1да 13та ўйин ўтказиб, 9та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар