O'zbek Ўзбекча
Остон Ўрунов «Уфа»нинг энг яхши футболчиси деб топилди
Пайшанба, 30 Июль
5708

Ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўрунов «Уфа» жамоасининг июль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига биноан, 19 ёшли футболчи жами овозларнинг 30,2 %га эга чиқди. Иккинчи ўриндаги Даниил Фоминга 14,3 фоиз овоз берилган. 3-ўриндан жой олган клуб дарвозабони Александр Беленов эса 10,4 фоиз овоз йиққан.

Маълумот учун, Остон Ўрунов «Уфа»дан «Спартак» сафига ўтиши кутилмоқда. Ўзбекистонлик футболчи учун Москва клуби 2 миллион евро тўлашга тайёр эканлиги хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар