O'zbek Ўзбекча
Кокорин Москва клубига ўтишга яқин
Пайшанба, 30 Июль
4113

Россиялик ҳужумчи Александр Кокорин жамаосини ўзгартиришга яқин турибди. У Россиянинг бошқа жамоасига кўчиб ўтмоқда.

Рус нашрларида ёзилишича, 29 ёшли Кокорин Москванинг «Спартак» клубига кўчиб ўтади. Москваликлар бош директори Шамил Газиев шартнома шартлари бўйича Кокорин билан келишиб олгани айтилмоқда. У билан 3+1 кўринишида шартнома имзоланиши ва йиллик 3,5 миллион евро атрофида маош берилиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумни «Сочи» сафида ўтказаган Кокорин эркин агент сифатида хоҳлаган жамоасига ўтиши мумкин. Унга Москванинг «Локомотив» клуби ҳам қизиқиш билдирган, бироқ кейинчалик «темирйўлчилар» уни ўз сафига қўшиб олишни истамагани маълум бўлганди.

Кокорин фаолияти давомида Россиянинг «Динамо», «Зенит» ва «Сочи» жамоаларида ўйнаган. Кокорин Павел Мамаев билан қилган зўравонлигидан сўнг «Зенит» у билан шартномани бекор қилган эди.

«Спартак» ўзбекистонлик Остон Ўрунов билан ҳам шартнома имзолаши кутилмоқда. Рус нашрларига кўра, «Спартак» хўжайини Леонид Федун Ўруновни жамоага олиб келишга қарор қилган ва у учун 2 миллион евро тўлашга рози. Ўрунов «Спартак»га ўтса, йиллик 600 минг доллар маош олиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар