O'zbek Ўзбекча
Хави: «Яширмайман, «Барселона»ни бошқариш - асосий мақсадим»
Сешанба, 28 Июль
2847

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави «Барселона»да иш бошлаши имкониятлари ҳақида гапирди.

«Барселона»ни бошқариш асосий мақсадим эканлигини яширмайман. Аммо ҳали бунга эрта. Бу клуб менинг уйим, бу мен учун орзуимнинг ушалиши бўларди. Бироқ ҳозирда бор эътиборим «Ас-Садд»га қаратилган. Барчамиз энг аввало Сетьенни ҳурмат қилишимиз керак. Клубга бўлажак ўйинларда омад тилаб қоламан. 

Сетьен ўйин жиҳатдан ўз мақсадига етишдими? Гоҳида етишди, аксарият ўйинларда эса унчалик ўхшамади. Шунга қарамай, Сетьеннинг ўйин ғояси менга ёқади», - дея Хавининг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Маълумот учун, «Барселона» Сетьен қўл остида Ла Лигани «Реал»дан кейинги 2-ўринда якунлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар