O'zbek Ўзбекча
«Зенит» футболчилари Россия кубогини синдириб қўйишди
Шанба, 25 Июль
3329

Россия кубоги финалида Петербургнинг «Зенит» клуби қуйи дивизион вакили «Химки»ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.

Артём Дзюбанинг пенальтидан урган ягона голи «Зенит»га ғалаба келтирди. Қизиғи, тақдирлаш маросимидан кейин «Зенит» футболчилари кубокни майдонга олиб тушишди ва ғалабани нишонлаётиб, уни синдириб қўйишди. Жамоа сардори Бранислав Иванович кубокни қўлидан тушириб юборди ва биллурдан ясалган кубок синди.

Маълумот учун, «Зенит» жорий мавсумда олтин дубль қайд этди. Сергей Семак жамоаси келгуси мавсумда ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. «Зенит»нинг кубок финалидаги ғалабаси «Ростов» жамоаси учун фойдали бўлди. Чунки энди Карпин жамоаси Европа Лигасини иккинчи эмас, учинчи саралаш босқичидан бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар