O'zbek Ўзбекча
«Зенит» - Россия кубоги соҳиби!
Шанба, 25 Июль
3705

Россия кубоги финали доирасида «Зенит» ҳамда «Химки» ўртасидаги кечган учрашувда Санкт-Петербург клуби кичик ҳисобда ғалаба қозониб, ушбу мавсумда олтин дубль қайд этди.

Учрашувнинг кульминацион нуқтаси 84-дақиқада кузатилди. «Химки» ҳимоячиси Гапон ўз жарима майдони ичида Малкомга нисбатан қўполлик ишлатди. Белгиланган 11 метрлик зарбани Дзюба аниқ амалга ошириб, қийин кечган ўйинда питерликларга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди – 1:0.

Бунгача Россия чемпионлигини ҳам қўлга киритган «Зенит» Россия кубогида ҳам зафар қучиб олтин дубль қайд этди. Ушбу кубок клуб тарихидаги 4-сига айланди. Соврин клуб бош мураббийи Сергей Семакнинг мураббийлик фаолиятидаги 3-си бўлади.

Россия кубоги. Финал
Зенит – Химки 1:0

Гол: 1:0 – 84, пенальти Дзюба.
Зенит – Кержаков, Караваев, Ракицкий, Иванович, Дуглас Сантос (Дриусси, 76), Барриос, Оздоев (Жирков, 76), Кузяев, Малком (Шатов, 89), Дзюба, Азмун (Сутормин, 89).
Химки – Лантратов, Тихий, Гапон, Данилкин, Смирнов (Кухарчук, 65), Боженов, Трошечкин, Корян (Алиев, 81), Мартусевич, Полярус (Конате, 88), Дядюн (Барков, 64).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар