O'zbek Ўзбекча
Хави коронавирусга чалинди
Шанба, 25 Июль
4429

«Барселона» собиқ сардори, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи ҳисобланган Хави коронавирусга чалинди.

«Ҳозир жамоага қўшила олмайман. Ўрнимни Давид Пратс эгаллаб туради.

Бир неча кун олдин коронавирусга топширган тестим ижобий  натижа кўрсатди. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Аммо вирусдан халос бўлмагунимча ўзимни изоляция қилишимга тўғри келади. Рухсат беришлари билан вазифамга хурсандчилик билан қайтаман», – деб Хавининг сўзларини келтиради Қатар клуби расмий сайти.

25 июль куни, яъни бугун «Ас-Садд» Қатар чемпионати рестартида «Ал-Хор»га қарши баҳс юритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар