O'zbek Ўзбекча
The Times: Ловрен 12 миллион евро эвазига «Зенит»га ўтмоқда
Жума, 24 Июль
2735

«Ливерпуль» билан Англия чемпионлигини қўлга киритиган Деян Ловрен Россиянинг амалдаги чемпиони «Зенит» клуби сафига ўтмоқда, дея хабар берди The Times.

Манбанинг ёзишича, томонлар хорватиялик ҳимоячининг 12 миллион евро эвазига трансфер қилиниши борасида келишувга эришишган. 

Олдинроқ, «Зенит» 2021 йилда шартномаси якунланадиган Ловренни эркин агент сифатида таклиф этмоқчи эди. Аммо «Ливерпуль» шартномани яна бир йилги узайтириш бандини фаоллаштириб, Ловрен билан келишувни автоматик равишда 2022 йилгача узайтирди. Бу эса инглиз клубига хорватиялик ҳимоячини қимматроқ нархда сотиш имконини тақдим этди.

Аввалроқ, «Зенит» Ловренга йиллик 2,5 млн евро маош ва «2+1» кўринишидаги шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, 31 ёшли хорват жорий мавсумда «Ливерпуль» сафида АПЛда 10та ўйинда майдонга тушиб, битта ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар