Қатарнинг «Ас-Садд» клуби «Вильярреал» хавбеки Санти Касорла билан келишувга эришганини эълон қилди.
«Биз Касорла билан келишувга эришдик. У тез орада расмий ишларни якунлаш ва жамоага қўшилиш учун Доҳага кчиб келади.
«Ас-Садд»га хуш келибсан, Санти», – деб ёзади клуб расмий сайти.
«Ас-Садд»ни «Барселона»нинг собиқ ўйинчиси, Касорла билан Испания миллий жамоасида ҳаракат қилган Хави бошқаради.
Касорла якунланган мавсумда Ла Лигада 35та ўйин ўтказиб, 11та гол ва 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.