O'zbek Ўзбекча
Бартомеу: «Эртами, кечми Хави барибир «Барселона» бош мураббийи бўлади»
Душанба, 13 Июль
2530

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу жамоанинг собиқ яримҳимоячиси Хави қачонлардир бош мураббий қилиб тайинланишини айтди.

«Эртами, кечми Хави барибир «Барселона» бош мураббийи бўлади. Аммо ҳозир Кике ўрнига бошқа мураббий изламаяпмиз. Сетьен Примера ва Чемпионлар Лигаси якунигача жамоада ишлайди.

Бизда ноодатий мавсум кетяпти, ҳатто августда ҳам ўйнаймиз. Агар «Наполи» тўсиғидан ўтсак, Лиссабонга борамиз.

Биз Сетьен билан имзоланган шартномага амал қилмоқчимиз. У билан келажак режаларини муҳокама этамиз. Эҳтимол у биз билан қолиши мумкин. Бу ҳақдаги фикрлари менга қизиқ», — деб Бартомеу сўзларини келтирмоқда TV3.

Аввалроқ Хави Қатарнинг «Ас-Садд» клуби билан 2023 йилгача мўлжалланган янги шартномани имзолаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар