O'zbek Ўзбекча
Австралиялик футболчи Миле Единак фаолиятини якунлади
Якшанба, 12 Июль
2423

Австралия миллий жамоаси сардори ҳамда «Астон Вилла» клубининг 35 ёшли собиқ яримҳимоячи Миле Единак футболчилик фаолиятини якунлаганлигини эълон қилди.

«Болалагимда шарқий сиднейлик ҳар бир оддий болакай сингари футбол билан профессионал шуғулланишни истардим. Йиллар ўтиб, футболда кўп нарсага эриша олдим. Бу ҳаёт йўлим саргузаштлар, таассуротлар, синовлар ва ёрқин хотираларга бой бўлди. Йиллар давомида мени қўллаб-қувватлаган барчадан миннатдорман. Ҳаётимда янги саҳифа очаяпман», - дея ёзади Единак Instagram’даги саҳифасида.

Маълумот учун, 35 ёшли Единак «Кристал Пэлас» жамоасидаги 5 йиллик фаолияти билан барчага танилган. Австралия миллий жамоасида ҳам 10 йил давомида тўп суриб, 79 ўйинда 20та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар