O'zbek Ўзбекча
«Барселона» Лаутаро билан келишиб олди
Жума, 10 Июль
7658

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Барселона»га ўтиши мумкин.

ESPN хабарига кўра, каталонияликлар 22 ёшли аргентиналик билан оғзаки келишувга эришган. Энди «Барселона» «Интер»ни рози қилиши керак. Музокаралар давом этмоқда.

«Барселона» битимга футболчиларини қўшиб беришни истаяпти, аммо «Интер» фақат пулни афзал кўрмоқда.

Шу туфайли Мартинеснинг трансфери «Барселона»нинг ёзги сотувларига боғлиқ. Биринчи навбатда каталонияликлар Филиппе Коутиньони сотиб, маблағ тўплашга ҳаракат қилмоқда. «Бавария»да ўйнаётган футболчининг ижара муддати августда якунига етади.

Шунингдек «Барселона» Нелсон Семеду ва Иван Ракитични ҳам сотишни истамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар