O'zbek Ўзбекча
Футболдаги вақтинчалик қоидалар келаси мавсумда ҳам амалда бўлади
Чоршанба, 08 Июль
2007

Футбол қоидаларини тартибга солиш билан шуғулланувчи Халқаро Футбол Ассоциациялари кенгаши (IFAB) кейинги мавсумда ҳам ўйин давомида 5та ўзгаришни амалга оширишга рухсат берди.

Бу қоида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган мавсумни давом эттиришдан олдин, футболчиларни ортиқча жисмоний юкламалар ва жароҳатлардан асраш учун вақтинчалик жорий қилинган эди. 

The Athletic хабарига кўра, бу қоидалар 2020/21 мавсуми давомида ҳам амалда бўлади. Ҳар бир лига бу қоидаларни қўллаш ҳақида мустақил қарор чиқариш ҳуқуқига эга.

Қайд қилинишича, ўйин давомида 5 футболчини алмаштириш қоидаси 2021 йилга қолдирилган Евро-2020 мусобақаси давомида ҳам қўлланиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар