O'zbek Ўзбекча
Клаудио Писарро 41 ёшида фаолиятини якунлади
Сешанба, 07 Июль
2346

Бременнинг «Вердер» клуби ҳужумчиси Клаудио Писарро 41 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. 

6 июль куни «Вердер» икки ўтиш ўйини натижасига кўра, сафардаги гол эвазига «Хайденхайм»ни ортда қолдириб, Бундеслигадаги ўрнини кафолатлади. Футболчи аввалроқ эълон қилганидек, ушбу баҳсдан кейин фаолиятига якун ясади.

Маълумот учун, 41 ёшли Писсарро фаолияти давомида «Вердер», «Бавария», «Челси», «Кёльн» ва бошқа клубларда тўп сурди. Перулик футболчи «Бавария» сафида 6 карра Германия чемпиони (2003, 2005, 2006, 2013, 2014, 2015) бўлди.  2012/2013 йилги мавсумда эса ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган.

Писарро Перу миллий жамоасида ҳам 1999-2016 йиллар давомида тўп суриб, 85 ўйинда 20та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар