O'zbek Ўзбекча
Хави «Барселона»га бош мураббий бўлиши мумкин
Жума, 03 Июль
8388

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси, айни пайтда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави мавсум охирида каталонияликлар сафига қайтиши мумкин.

Mundo Deportivo журналисти Франсеск Агилар хабарига кўра, 40 ёшли мутахассис «кўк-анорранглилар» президенти Жозеп Бартомеунинг бош мураббийликка тайинланиш таклифини қабул қилган.

«Барселона»ни бошқараётган Кике Сетьен катта эҳтимол билан мавсум охирида кетади ёки яқин кунларда ўрнини ёшлар жамоаси устози Гарсия Пимьентега бўшатиб беради.

Аввалроқ Хави келажак режалари ҳақида гапириб: «Қачонгача Қатарда ишлайман? Ҳозирча билмайман. Январь ойида мени «Барселона»га чақиришди, аммо ҳозир бунинг мавриди эмас. Шу туфайли «Ас-Садд»да қолдим. Қатарда ҳам кўп совринларни қўлга киритмоқчимиз.

Ёзда «Барселона»га ўтаманми? Билмадим, аммо мақсадим – келажакда «Барселона»ни бошқариш. Бу орзум, умид қиламанки у амалга ошади. Ёздами, кейинчаликми, билмайман. Аммо бу иш мени қизиқтиради», – деган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар