O'zbek Ўзбекча
Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавирусдан вафот этди
Жума, 03 Июль
8525

UFC бўйича енгил вазн тоифасидаги амалдаги жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров телеграмдаги саҳифасида маълум қилди. 

«Абдулманноп Нурмагомедовнинг вафот этганлиги ҳақидаги нохуш хабар етиб келди. Чечен халқи номидан Абдулманноп Нурмагомедовнинг оиласига чуқур ҳамдардлигимни билдираман. У ўзидан яхши ном ва муносиб авлод қолдириб, бизни тарк этди. Яратгандан бандасининг гуноҳларини кечиришини ва унинг жойини жаннат боғларидан қилишини дуо қилиб сўраймиз», - дея ёзади Рамзан Қодиров.

Доғистонлик Абдулманноп Нурмагомедов 57 ёшида вафот этди. Таниқли спортчининг отаси Доғистонда коронавирусга чалингач, узоқ вақт давомида Москвада кома ҳолатида даволанаётган эди. Абдулманноп инсультни бошдан кечириб, юрагидан ҳам жарроҳлик амалиётини ўтказган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар