O'zbek Ўзбекча
«Интер» Лаутаро ўрнига Обамеянгни таклиф қилмоқчи
Сешанба, 23 Июн
2235

«Арсенал» клубини тарк этиши кутилаётган Пьер-Эмерик Обамеянг «Интер» клубининг трансфер мақсадига айланган. 

As нашрининг хабар беришича, миланликлар ёзги трансфер ойнасида Лаутаро Мартинесни «Барселона»га сотиб, Обамеянгга таклиф билан чиқмоқчи. Антонио Конте айнан габонлик форвард ўз жамоасида кўрмоқчи.

Ўз ўрнида Обамеянг ҳам Лондонда қолмоқчи эмас. У «Арсенал»нинг шартномани 2023 йилгача узайтириш ва йиллик 12 миллион евролик маоши борасидаги навбатдаги таклифини рад этган. Клуб Обамеянгни бу йил трансфер қилмаса, голеадор ҳужумчи кейинги мавсум клубни эркин агент сифатида тарк этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар