O'zbek Ўзбекча
Левандовскининг собиқ агенти мижози қайси клубга ўтмоқчи бўлгани ва уч клубнинг таклифи ҳақида айтди
Душанба, 15 Июн
5541

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг собиқ агенти Цезари Кухарски польшалик форварднинг «Реал» клубига ўтмоқчи бўлганлиги ҳақида гапирди.

«Орада Левандовски «Бавария» билан шартномани узайтириш фикридан қайтганди. Шу боис музокаралар жуда чўзилган. Роберт Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиб, «Реал» сафида тўп сурмоқчи бўлганди. Сабаби у Роналду билан бир клубда тўп суришни истаганди. 

Мен ҳам уни катта клубнинг асосий тўпурари бўла олишига ишонтиргандим. Чунки у «Реал»да эртами-кеч Бенземанинг ўрнини тортиб оларди. Бироқ Левандовскининг «Бавария»даги юқори мавқеидан келиб чиқиб, у асосий форвардга айланиши даргумон бўлган бошқа клубга етаклаб боролмасдим. 

Бир қатор клублар, жумладан «Реал», «Арсенал» ёки «Манчестер Сити» билан музокараларда ҳам мижозимнинг клубда асосий ҳужумчи сифатида кўрилиши шартлиги ҳақида гапирганман. 

Левандовски ҳозир 31 ёшда. Унга фаолиятини «Бавария»да якунлаш ҳақида маслаҳат берган бўлардим. У Мюнхен клубида яна кўп йиллар ўйнаб, рекордларни янгилашда давом этган бўларди», – дейди Цезари Кухарски Futbolownia’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Левандовски «Бавария» сафида Бундеслига жорий мавсумида 30та голга муаллифлик қилиб, клуби билан пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар