O'zbek Ўзбекча
«Пахтакор» ОЧЛ ўйинларини қачон давом эттириши маълум бўлди
Шанба, 13 Июн
7716

Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақалари қачон давом эттирилиши аниқ бўлди. Аввалроқ ўйинлар сентябрь ойида давом эттирилиши айтилганди. Tribuna.uz манбасининг аниқлик қиритишича, ОЧЛ баҳслари 14 сентябрдан тикланади.

ОФК 14-27 сентябрь кунлар оралиғида ОЧЛнинг қолган 4та тур ўйинларини ва битта ўйиндан иборат нимчорак финал баҳсларини ўтказишни режа қилган. Мусобақанинг чорак финал баҳслари ҳам битта ўйиндан иборат бўлади ва ўйин кимнинг стадионида ўтишини қуръа ҳал қилади. Чорак финал учрашувларини ўтказиш 2-3 ноябрь кунларига белгиланган.

ОЧЛнинг ярим финаллари ҳам битта ўйиндан иборат бўлиб мезбон қуръа орқали аниқланади. Ярим финал ўйинлари 24 ноябрь куни ўтказилади. ОЧЛнинг қолган ўйинлари жуда тиғиз графикда ўтиши инобатга олинган ҳолда қолган ўйинлар битта шаҳарда ўтиши ҳам мумкин.

ОЧЛда катта тўхталиш юзага келгани сабаб ОФК ўйинлар бошлангач, клубларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат беради. Яъни, клублар мавсум аввалида тақдим этган қайдномага хоҳлаганича ўзгариш қилиши мумкин.

Маълумот учун, ўзбек клублари орасида фақат «Пахтакор» Чемпионлар Лигаси баҳсларида қатнашмоқда. Шота Арвеладзе жамоаси «В» гуруҳида «Ал Ҳилол», «Шабаб Ал Аҳли» ва «Шаҳри Ҳудрў» жамоалари билан бирга жойлашган. «Пахтакор» ортда қолган 2-турдан кейин 6 очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар