O'zbek Ўзбекча
Бундеслига. Нагельсман собиқ жамоасини енгди. Вернер гол уролмади
Шанба, 13 Июн
774

Германия чемпионатида 31-тур ўйинлари бошланди. Етакчилар қаторида бораётган «Лейпциг» меҳмонда «Ҳоффенхайм»ни 2:0 ҳисобида енгди. Дани Ольмонинг дубли Юлиан Нагельсман шогирдларига собиқ жамоаси устида ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан сўнг «Лейпциг»нинг очколари сони 62тага етди ва жамоа «Боруссия Д»дан 1 очко ортда қолиб 3-ўринда бормоқда. «Ҳоффенхайм» эса 43 очко билан 7-поғонага жойлашган.

Бундеслига, 31-тур

Ҳоффенхайм – Лейпциг 0:2
Голлар: Ольмо (9, 11).
Ҳоффенхайм: Бауманн, Кадержабек, Пош, Бичакчич, Цубер (Сков, 46), Гриллич, Самассеку (Крамарич, 46), Баумгартнер (Бруун Ларсен, 68), Руди, Гайгер (Акпогума, 81), Даббур (Бебу, 62).
Лейпциг: Гулачи, Анхелиньо, Хальстенберг, Мукиеле, Клостерманн, Лаймер (Нкунку, 62), Забитцер (Конате, 78), Кампль (Адамс, 68), Ольмо (Айдара, 78), Вернер, Шик (Лукман, 68).

Ўхшаш янгиликлар