O'zbek Ўзбекча
Бундеслига. Левандовски ва Мюллерсиз «Бавария» «Боруссия»ни енгиб, чемпионликка яқинлашди
Шанба, 13 Июн
2187

Германия чемпионатининг 31-турида «Бавария» ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сини қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Ўйиндаги учала гол ҳам мезбонлар ҳисобига ёзилди. Зиркзее ва Горетцка рақиб дарвозасига тўп киритишган бўлса, Павар автогол муаллифига айланди. Ушбу беллашувда мюнхенликларга ҳужумчилар Роберт Левандовски ва Томас Мюллер ёрдам бера олишмади.

Дурангдан сўнг «Бавария» очколарини 73тага етказиб, 2-ўриндаги «Боруссия» Дортмунддан 7 очко олдинда бормоқда. Жамоа кейинги турда ғалаба қозонса, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритади.  «Боруссия» М эса 56 очко билан 4-поғонада турибди.

Бундеслига, 31-тур

Бавария – Боруссия М 2:1

13 июнь, «Альянц-Арена»
Голлар: Зиркзее (26), Горетцка (86) – Павар (37, автогол).
Бавария: Нойер, Алаба, Боатенг, Киммих, Гнабри, Перишич (Мартинес, 88), Кюизанс (Коман, 62), Горетцка, Эрнандес (Дэвис, 62), Зиркзее (Вридт, 77).
Боруссия М: Зоммер, Эльведи (Янчке, 46), Бенсебайни, Лайнер, Гинтер, Нойҳаус, Ҳофманн, Крамер, Ҳеррманн (Вендт, 70), Тюрам (Эмболо 10, Бенеш 83), Штиндль.
Огоҳлантиришлар: Бенсебайни (45), Лайнер (69).

Ўхшаш янгиликлар