O'zbek Ўзбекча
Флик «Айнтрахт»га қарши Германия Кубоги яримфиналидан олдин фикрларини билдирди
Чоршанба, 10 Июн
1708

«Бавария» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Айнтрахт»га қарши Германия Кубоги яримфиналидан олдин рақиб кучига баҳо берди.

«Биз ушбу баҳсга одатий ўйиндек муносабатда бўламиз. «Айнтрахт» билан мавсум давомида учинчи бор тўқнаш келяпмиз. Рақиб бизга қийинчиликлар туғдириши мумкин, айниқса, улар стандарт вазиятларда жуда хавфли. Иложи борича диққатни жамлашимиз керак. 

Жамоамиз «Айнтрахт»нинг кучли томонларини жуда яхши билади. Аммо ўзимизнинг устунликларимизни ҳам биламиз. Ғалаба қозониб, финалга чиқишни истаймиз», – деб Фликнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти. 

Маълумот учун, «Бавария» – «Айнтрахт» баҳси бугун, 10 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. Ушбу жуфтлик ғолибини финалда «Байер» кутиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар