O'zbek Ўзбекча
«Интер» Мартинесни қолишга кўндирмоқчи
Сешанба, 09 Июн
2538

«Интер» бош директори Жузеппе Маротта ҳужумчи Лаутаро Мартинес трансфери билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

«Мартинес «Интер» учун керакли футболчи, уни сотишга мажбур эмасмиз. Унинг шартномасидаги товон пули 111 млн еврога тенг, бу қоида 7 июлгача амал қилади. Уни сотишнинг ягона йўли шу.

Футболчи кутиб туриши ва «Интер» билан бирга ўсиши мумкин. Биз Лаутаро билан учрашиб, шуни тушунтирмоқчимиз. Келажакда эса кетишга тайёр бўлган заҳоти қўйиб юборамиз», - деб Маротта сўзларини келтирмоқда Corriere dello Sport.

Аввалроқ Мартинес хизматига «Барселона» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар