O'zbek Ўзбекча
Роналду тарихдаги илк миллиардер футболчига айланди
Жума, 05 Июн
18078

Криштиану Роналдунинг 17 йиллик фаолияти давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Ювентус» клубларида олган маоши 650 млн долларни ташкил этган. 

Туриннинг «Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду даромади 1 млрд доллардан ошган дунёдаги биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

35 ёшли футболчи фаолияти давомида 1 млрд доллардан ортиқ пул топган тарихдаги учинчи спортчи бўлди. Ундан аввал гольфчи Тайгер Вудс ва боксчи Флойд Мейвезер ана шу кўрсаткични забт этганди.

Роналдунинг 17 йиллик фаолияти давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Ювентус» клубларида олган маоши 650 млн долларни ташкил этган. Қолган даромадини эса ҳомийлар билан шартномалар орқали қўлга киритган.

Американинг Nike компанияси билан шартномага кўра, Роналду йилига 20 млн доллар олади. У 2016 йилда компания билан бир умрлик шартнома тузган. Футболчи шунингдек, Clear, Herbalife ва Abbott билан ҳамкорлик қилади.

Роналду ўтган йили 105 млн доллар ишлаб топган. У Forbes журналининг энг кўп даромад топувчи машҳурлар рейтингида модель Кайли Женнер (590 млн доллар), рэпер ва дизайнер Канье Уэст (170 млн доллар) ва теннисчи Рожер Федерердан (106,3 млн доллар) кейин тўртинчи ўриндо жойлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар