O'zbek Ўзбекча
Иньеста 4 ўйинчидан мукаммал футболчи яратди
Жума, 05 Июн
15861

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Андрес Иньеста идеал футболчи қандай бўлиши кераклигини айтди, деб ёзади Marca. 

Иньестанинг фикрича, мукаммал футболчида «Барселона» сардори Лионель Мессининг чап оёғи, каталонияликлар собиқ аъзоси Хавининг ўнг оёғи бўлиши керак.

Идеал ўйинчи иккинчи қаватда «Реал» сардори Серхио Рамос каби ҳаракат қилиши, жисмоний ҳолати «Ювентус» форварди Криштиану Роналдуникидек бўлиши керак.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар