O'zbek Ўзбекча
Флик бир кўрсаткич бўйича Гвардиолани ортда қолдирди
Якшанба, 31 Май
3670

Германия чемпионатининг 29-турида «Бавария» «Фортуна»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:0).

Шу тариқа мюнхенликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Бавария» билан 25та баҳсда 22-ғалабасини қўлга киритди ва клубдаги дебют мавсумида даслабки 25та ўйинда 21та ютуққа эришган Хосеп Гвардиоладан яхшироқ натижа кўрсатди. Бу 1965 йилдан кейин жамоа мураббийлари ўртасидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Маълумот учун, Флик 2019 йил ноябрда истеъфога чиқарилган Нико Ковач ўрнини эгаллаган эди. Ўшандан бери Мюнхен жамоаси фақат 2 бор мағлуб бўлди – «Байер» (1:2) ва «Боруссия» Мёнхенгладбахдан (1:2), 1 марта дуранг қайд этди – «Лейпциг»га қарши (0:0).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар