O'zbek Ўзбекча
Бундеслига. «Бавария» «Фортуна»ни «авария»га учратди
Шанба, 30 Май
4967

Бундеслига 29-тури доирасида чемпионат пешқадами «Бавария» ўз майдонида «Фортуна»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Ўйинда ҳисобни Йоргенсен автоголи билан очган бўлса, 29-дақиқада Павар фарқни иккитага оширди, бўлим якунида эса Левандовски танаффусга жамоасини йирик ҳисобда олиб чиқди – 3:0.

Иккинчи бўлим Левандовскининг дубли билан бошланган бўлса, икки дақиқа ўтар-ўтмас Дэвиc фарқни йириклаштирди – 5:0.

Ушбу ғалабадан кейин «Бавария» турнир жадвалидаги очколари сонини 67тага ошириб, пешқадамликни давом эттирмоқда. Левандовски ҳам чемпионатдаги 27-голини киритиб, тўпурарлар пойгасида яққол пешқадамга айланди.

Бундеслига. 29-тур. 30 май (шанба)

Бавария – Фортуна 5:0 

Голлар: 1:0 – 15, автогол Йоргенсен, 2:0 – 29 Павар, 3:0 – 43 Левандовски, 4:0 – 50 Левандовски, 5:0 – 52 Дэвис.

Бавария – Нойер, Люка Эрнандес (Кюизанс, 46), Павар (Одриосола, 62), Алаба, Киммих, Горетцка, Дэвис, Гнабри (Майер, 78), Коман (Перишич, 62), Левандовски, Мюллер (Зиркзее, 75).

Фортуна – Кастенмайер, Хоффманн, Йоргенсен, Гиссельманн, Циммерманн (Циммер, 67), Моралес (Зоботтка, 57; Пледль, 73), Томми (Зуттнер, 66), Караман, Штегер (Бериша, 57), Скрибски, Бодзек.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар