O'zbek Ўзбекча
«Интер»нинг собиқ футболчиси: «Лаутаро «Барса»га ўтмаслигига кафолат бераман»
Душанба, 25 Май
5104

«Интер»нинг собиқ ҳужумчиси Иван Саморано Лаутаро Мартинеснинг «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«Лаутаро «Интер»да қолишига умид қиламан. У атиги 22 ёшда. Кавани ундан 11 ёш катта ва унинг келишининг Лаутаро сотилишига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

«Барселона»да Лаутаро билан битим тузишга имкон бермайдиган молиявий муаммолар мавжуд. Шунинг учун, у қолади. Бунга шубҳа қилмаяпман.

У «Интер»нинг келажаги эканлигига кафолат бераман. «Барса»га уни сотиб олиш учун камида 100 млн евро керак бўлади. Бу – «Интер» сўраган энг кичик қиймат.

Ҳа, Конте Видални жуда яхши кўради, лекин аввал каталонияликлар 100 млн таклиф қилишлари лозим», – деб чилилик афсонанинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар