O'zbek Ўзбекча
«Интер» АПЛ клубидан Лаутарога ўринбосар топди 
Пайшанба, 21 Май
7321

«Интер» жамоадан кетиш эҳтимоли бўлган ҳужумчи Лаутаро Мартинес ўрнига янги форвард излашни давом эттирмоқда.

Manchester Evening News'нинг ёзишича, «нерадзурри» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэрони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

31 ёшли аргентиналик футболчининг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 52 млн еврога баҳоланмоқда.

Бу мавсумда Агуэро 30та ўйин ўтказиб, 23та гол ва 3та ассистни ўзи ҳисобига ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Лаутаро Мартинес ёзда «Барселона»га ўтишни хоҳламоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар