O'zbek Ўзбекча
Нойер «Унион»га қарши ўтган баҳс ва янги шартнома ҳақида гапирди
Душанба, 18 Май
2576

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслиганинг 26-туридан ўрин олган «Унион» Берлинга (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Майдонга қайтиб, 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Менимча, ғалабага муносиб эдик. 9 ҳафталик ўйин амалиётисиз ҳам яхши ҳаракат қилдик. Машғулотларда астойдил ишлагандик.

Янги шартнома? Ҳозирча янгилик йўқ. Мен «Бавария»далигимдан ва жамоа сардори эканлигимдан бахтиёрман. Оптимистмиз, аммо ҳали келиша олмадик», – деди Нойер Sky'га берган интервьюсида.

Маълумот учун, 34 ёшли германиялик посбоннинг мюнхенликлар билан шартномаси 2021 йилда тугайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар