O'zbek Ўзбекча
Хави «Барса»га Мане ва Обамеянгдан кўра керакли футболчини айтди
Душанба, 18 Май
22125

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави каталонияликларнинг эҳтимолий трансферлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мане ва Обамеянг очиқ ҳудудда рақибни йўқ қилишлари мумкин. Аммо «Барселона» кичик ҳудудларда ўзини қулай ҳис қиладиган футболчиларга муҳтож. Менимча, каталонияликларнинг ўйинига мослаша оладиган футболчи керак, аммо уни топиш осон эмас.  Аввалроқ Самюэль Это'О, ҳозир Луис Суарес клубга мос келишди.

Неймарга келсак, у – дунёнинг энг яхши 3-5 футболчисидан бири. Умид қиламанки, у «Барселона»га қайтади. Неймар аллақачон Месси билан бирга ўйнаган. У жамоа ўйинига кўп нарса олиб келган бўларди. У билан шартнома имзолаш кўп нарсани ўзгартиради», – деб Хавининг сўзларини келтиради Metro.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар