O'zbek Ўзбекча
Жанубий Корея чемпионати. Искандеров, Алибоев ва Ашурматов жамоаси 2-тур ўйинини ўтказди
Якшанба, 17 Май
4724

Жанубий Корея чемпионати 2-тури доирасидаги навбатдаги ўйинлар ўтказилди.

Кей-лига 2-тури доирасида «Сеул» клуби чемпионат дебютанти «Кванжу»ни қабул қилди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Икром Алибоев ўйинда майдонга тушмаган бўлса, меҳмонлар сафида ҳимоячи Рустам Ашурматов баҳсда тўлиқ иштирок этди. Афсуски, Ашурматовнинг жамоаси кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.

Яна бир учрашувда Жамшид Искандеров тўп сураётган «Сённам» ўз майдонидан «Инчеон Юнайтед» клубини қабул қилиб, нурсиз дуранг қайд этди. Ўзбекистонлик яримҳимоячи ўйинда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

Жанубий Корея Кей-лигаси. 2-тур. 17 май

«Сеул» - «Кванжу» - 1:0
Гол: Чан-Хи (66).

«Сённам» - «Инчеон Ю» - 0:0.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар