O'zbek Ўзбекча
Эктор Купер Муҳаммад Салоҳга қандай маслаҳат бергани маълум бўлди
Якшанба, 17 Май
10886

Миср миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Эктор Купернинг ёрдамчиси Ҳани Рамзи Мадриднинг «Реал» клуби 2018 йилда Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганлигини маълум қилди, дея ёзмоқда Marca. 

«Россиядаги жаҳон чемпионатидан олдин март ойида Эктор Купер мураббийлигида Миср миллий жамоаси билан Швейцарияда тайёргарлик кўраётган эдик. Ўшанда Муҳаммад Салоҳ Мадриднинг «Реал» клубидан таклиф тушганлигини айтиб, мен ва Эктор Купер билан маслаҳатлашганди. Билишимча, мадридликлар яхши таклиф беришган. Шунга қарамай, у ўзини «Ливерпул»да яхши ҳис қилаётганлиги боис унга клубида қолиши кераклигини айтгандик», - дея Ҳани Рамзининг сўзларини келтирган Marca.

Маълумот учун, 2017 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилаётган Салоҳ клуби билан 2018 йилги Чемпионлар лигаси финалида «Реал»га мағлуб бўлган, бир йил ўтиб эса яна финалга чиқиб «Тоттенҳэм»ни мағлуб этган ҳолда чемпионликка эришганди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер ЖЧ-2018дан кейин Мисрни тарк этиб, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийига айланган, бир йиллик фаолиятидан кейин эса истеъфога чиқарилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар