O'zbek Ўзбекча
Лаутаро «Интер»дан икки клуб таклифини қабул қилмасликни сўради
Пайшанба, 14 Май
19616

«Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ёзги трансфер ойнаси олдидан ўзига бўлаётган таклифлар бўйича клуб олдига шарт қўйган, дея ёзмоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг ёзишича, Лаутаро «Интер» клуби раҳбариятидан «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клубларидан тушган таклифларни рад этишни сўради. Ўз вакилларидан эса бу клублар билан музокара ўтказмасликни сўраган. Аргентиналик 22 ёшли ҳужумчи фақат «Барселона» сафига ўтиш истагидалигини яширмаяпти.

Ўз ўрнида «Барселона» ҳам Лаутаро трансфери борасида иш олиб бормоқда, аммо Милан жамоаси футболчи учун 110 миллионлик трансфер нархини пасайтиргани йўқ.

Маълумот учун, Лаутаро ушбу мавсумда А Серияда 22 ўйин ўтказиб, 11та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар