O'zbek Ўзбекча
Лаутаро Мартинес «Барселона» билан келишувга эришди
Чоршанба, 13 Май
9481

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Барселона» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди, дея хабар бермоқда Sport.es

Манбанинг ёзишича, 22 ёшли аргентиналик футболчи Каталония клубига ўтса, йиллик 13 миллион евро маош олиши борасида келишувга эришган. Энди «Барселона» раҳбарияти Милан жамоаси билан трансфер нархи борасида бир тўхтамга келиши лозим. 

Олдинроқ, Испаниянинг амалдаги чемпиони «Интер» клубига Лаутаро учун 60 миллион евро ва икки футболчиси Самеду ва Видални таклиф этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар