O'zbek Ўзбекча
«Барселона», «Манчестер Сити» ва «Интер» уч томонлама трансфер устида ишламоқда
Сешанба, 12 Май
11844

«Барселона» клуби «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансфери устида ишламоқда.

Corriere dello Sport хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» уч томонлама битим орқали уни қўлга киритишмоқчи.

Бунда «Барселона» ҳимоячиси Нелсон Семеду «Манчестер Сити»га йўл олади. Ўз навбатида «шаҳарликлар» Жоау Канселуни «Интер»га беришади. Мартинес эса «Барселона» таркибини тўлдиради. Бу билан испанияликлар унинг трансфер қийматини кескин пасайишига эришмоқчи.

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси таркибини Семеду билан тўлдиришни истаяпти. Канселу эса аввал «Интер» таркибида ўйнаган ва жамоага яхши таниш. Бу омиллар уч томонлама битимнинг имзоланиш эҳтимолини ошириши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар